Шу­нингдек, ички ишлар органлари раҳбарлари ходимларнинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг илтимос ва таклифларини тинглаб, яшаш шароитларини ўрганишяпти. Буларнинг барчаси кўнгилларни қувонтирувчи эзгу амаллардир.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ видеокузатув гуруҳи кичик инс­пектор-оператори, сафдор Миржаҳон Нурматов ҳам ўзига кўрсатилган ёрдамдан миннатдор. Турмуш ўртоғининг жарроҳлик амалиёти учун унга маблағ зарур эди. Эндиликда мушкули осон, муаммоси ҳал бўлди. 

Каттақўрғон шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги хонадонлардан бирининг эшиги тақиллади. Уни очган нуроний аввалига ҳайрон бўлди. Ҳолидан хабар олиш учун йўқлаб келишганини билгач, юзи ёришди.

– Кўнгил сўраб келадиган одам борлигининг ўзи катта бахт экан, – дейди истеъфодаги сержант Мамаражаб Ҳайитов қувончини яшира олмай.Фахрий меҳмонлар билан суҳбат чоғида хизмат давридаги хотираларидан сўзлаб берди. Унга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар топширишди. Лекин энг қимматлиси – меҳр ва эътибор улашишди. 

– Қайси бир соҳа фахрийси ёки ходимининг хонадонига кирмайлик, чеҳрасида мамнунлик балққанини кўрдик. Уларни йўқлаб борганимиздан кайфияти кўтарилиб, руҳи тетиклашди. Буни кўриб ўзимизнинг ҳам кўнгилларимиз шод бўлди, – дейди вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ Ижтимоий таъминот гуруҳи катта инспектори, лейтенант Алишер Ҳамроқулов.

 Ҳа, «Ижтимоий ҳимоя ойлиги» нафақат моддий кўмак кўрсатиладиган, балки ходимлар ва фахрийлар қалбига ёруғлик, меҳр ва ишонч олиб кирган эзгу тадбирга айланди.

Умида МАМАДАЛИЕВА,

ўз мухбиримиз.

Самарқанд вилояти.