Қашқадарё вилояти Иибда Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 30 йиллиги муносабати билан “Конститусия – бахту иқболимиз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сотволдиев очиб, Бош қомусимиз мустақил давлатимиз, обод ва фаровон ҳаётимиз, ҳуқуқ ва эркинликларимиз асоси бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Тантанали тадбирда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ижобий натижаларга эришаётган бир гуруҳ ходимлар, шунингдек, соҳа фахрийларига “Ўзбекистон Конститусиясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
