“Коррупсияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ИИВ Бухоро академик лицейида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари иштирок этиб, коррупсиянинг турлари, унга қарши курашиш, ўқувчи ва ўқитувчиларда коррупсияга қарши иммунитетни шакллантириш борасида тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида қатнашчиларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган буклетлар тарқатилди.
С.БАРНОЕВ.
Бухоро вилояти.
