Маёр Мирзаев Саид Ҳусанбоевич 1985 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 2012 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртини муваффақиятли тамомлайди. 

Илк хизмат фаолиятини 2012 йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда Наманган вилоятидаги 7552-ҳарбий қисм командирининг техника ва таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, ўзининг ҳаракатчанлиги ва тиришқоқлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит ўзига берилган топшириқларни ҳам жонкуярлик билан адо этмоқда. Шу билан бирга, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшяпти. 

Шунингдек, Саид Мирзаев ҳарбий қисмдаги мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни замон талаблари даражасида янгилаш ва уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган маёр С. Мирзаевнинг она Ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.