Лавҳамиз қаҳрамони қарийб 9 йилдан буён ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида фаолият олиб боради. Ҳозирда у Навоий шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ ҲПГ профилактика инспектори. Навоий шаҳрининг чекка қисмида жойлашган Тинчлик маҳалласида осойишталик таъминланиши учун масъул. Маҳаллада 2378 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 4 нафари пробасия ҳисобида, 6 нафар шахс эса профилактик ҳисобда туради. Унинг жонкуярлиги, ишни тўғри ташкил этганлиги натижасида ҳудудда шу кунга қадар бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
– Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида биринчи навбатда вақтинча ишсиз ва бекорчиликни ўзига касб қилиб олганларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўряпмиз. Чунки барча кўнгилсизликлар мақсадсиз юрганлар ва зарарли одатларга ружу қўйганлардан келиб чиқади. Хизмат ҳудудимда 23 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаро бор. Айни пайтда улар билан мунтазам тушунтириш ишлари олиб бормоқдамиз. Чунки бу иллат ортидан нафақат уларнинг ўзлари, оилалари, балки жамият ҳам зарар кўради, – дейди капитан Шерзод Неъматиллоэв.
Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи А.Р ичкиликбозликка берилиб, бинойидай ишидан айрилди. Хотини, болалари моддий қийин аҳволда қолди. Ҳар кунги жанжаллар оилани жар ёқасига олиб келди. Одамлар қарзини сўраб келавериши туфайли, у маҳаллада бош кўтариб юролмай қолди.
Профилактика инспектори ёш оилани сақлаб қолиш мақсадида маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари, уламолар билан бамаслаҳат иш тутди. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зоэ кетмади. А.Р ўз ишига қайта тикланди. Ҳатто ичкиликдан воз кечишга, бунинг учун тиббий муолажа олишга ҳам кўнди. Капитан Шерзод Нематиллоэв ҳар куни ундан хабардор бўлиб турибди. А.Р.нинг ота-онаси ва оила аъзолари профилактика инспекторидан миннатдор.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
