М.Абдураҳманов Андижон давлат университетини тамомлагач, 2019 йилда ички ишлар органига хизматга қабул қилинган. Айни пайтда у Улуғнор туманидаги 4 мингдан зиёд фуқаролар истиқомат қиладиган Бобур номидаги маҳаллада профилактика инспектори сифатида фаолият олиб бормоқда.
...Тадбиркор М.Б.нинг уйидан «Нексия-3» автомашинасига тегишли 4 та янги покришка, иккита аккумулятор ва сув насоси ўғирлаб кетилди. У профилактика инспектори, лейтенант Марибжон Абдураҳмановга ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Профилактика инспектори тегишли суришгтирув ишларини олиб боргач, ўғирликни фуқаро И.А. содир этган, деган хулосага келди. Чунки жиноят содир этилган кунда фуқаро М.Б.нинг уйида таъмирлаш ишларини олиб бораётган гумонланувчининг эрта тонгда Наманганга кетиш такси ёллагани маълум бўлди. Такси ҳайдовчиси унинг автомашина юкхонасига покришка ва аккумуляторларни жойлаганини айтди.
Маълум бўлишича, И.А. таъмирлаш ишлари чоғида уй бекасининг уйидаги бостирмада покришка ва аккумуляторлар, сув насоси сақланаётганини кўриб, уларни кўз остига олиб қўяди. Сўнгра ярим тунда уларни аравага ортиб, ташқарига олиб чиқади, тонгда эса Намангандаги автомобилъ бозорига олиб бориб, сотиб юборади...
Борис КЛЕЙМАН,
“На посту” мухбири.
Андижон вилояти.
