Маёр Шуҳрат Умаров ички ишлар органларидаги фаолиятини 2007 йилда бошлаган. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти Данғара туманидаги Ғумайли маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспектори бўлиб ишлайди. Шу билан бирга, 11 та маҳаллага хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторига бош бўлиб, катта инспектор сифатида ҳам фаолият кўрсатади.

Соҳада катта тажриба тўплаган қаҳрамонимиз ёш ходимларнинг чинакам устозига айланган, улардан маслаҳат ва тавсияларини аямайди.

Хизмат жараёнида шогирдларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган маёр Шуҳрат Умаров турли жиноят ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш ва фош этишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Яқинда у туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда фоҳишахона ташкил этиш билан боғлиқ жиноятни фош этди.

Туманнинг Навбаҳор маҳалласида аниқланган ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.