ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қарши ҳарбий суд раиси У.Шокиров, Қарши ҳарбий прокурори Ж.Ашуров, ҳарбий қисм командири, полковник Ж.Сағдуллаев қатнашган йиғилишда коррупсион ҳолатларга қўл урмаслик, онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнамаслик, хизмат вазифасига кирмайдиган ҳамда ноқонуний бошқа ишларга аралашмаслик уқтирилди. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларга салбий ҳолатлар учун белгиланган жазо турлари ва бошқа қонуний жавобгарликлар хусусида тушунчалар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
