Шу кунларда Фарғона шаҳридаги мавжуд 70 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ўтган 8 ой давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, оилаларда аниқланган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга берилаётган ёрдамлар муҳокамасига бағишланган йиғилишлар ўтказилмоқда.
Хусусан, учинчи сектор ҳудудидаги маҳалларда яшовчи хотин-қизлар иширокида “Оила – муқаддас” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, тадбир давомида нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ажримларнинг олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
