Навоий вилояти Иибда экспертларнинг касбий малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ҳамда амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди. ИИВ Академиясининг тажрибали ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ малакали мутахассислари ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик техника воситаларини қўллаш бўйича маҳорат дарслари ўтказди.

Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, унинг тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш тартиби, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш бўйича назарий маълумотлар берилди. Машғулотлар давомида ёш экспертларнинг соҳага оид саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.