Норин тумани Иибда Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тиббиёт бирлашмаси, электр тармоқлари идораси вакиллари, имом хатиблар иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Рамазон ойи давомида масжидларда ўқиладиган таровеҳ намозларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан автомобилларни тартибсиз жойлаштириш ҳолатларининг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам машинаси ва малакали тиббиёт ходимлари навбатчилигини ташкил қилиш, электр тизими билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг барвақт олдини олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЭВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
