Тошкент вилояти Ииббда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўз олган бош бошқарма бошлиғи, генерал-маёр Тоҳир Арипов барчани мазкур сана билан самимий муборакбод этиб, она юртимиз тинчлик-осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг ҳам беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Тадбирнинг асосий қисмида Ички ишлар вазирлиги томонидан мукофотланган 15 нафар ходимга кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, вилоят ИИББ бошлиғининг буйруғига мувофиқ, 400 нафардан ортиқ фидойи ходимлар пул мукофоти ва бошқа рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
