Капитан Элёр Абдуллаэв 1991-йил Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 2011-йили тумандаги 10-умумтаълим мактабини тамомлаб, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида таҳсил олган. 2016-йили ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида хизмат фаолиятини бошлаган. Айни пайтда Чортоқ тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
У спортга, тил ўрганишга қизиқади. Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган имтиҳонларда иштирок этиб, инглиз тилидан Б2 сертификатига эга бўлган.
Элёр эришган ютуқлари билан чекланиб қолмайди, доимо ўз устида ишлайди. Ҳар бир ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратиб, ўзининг асосли таклиф ва мулоҳазаларини билдиради.
Мустақиллигимиз тенгдоши бўлган қаҳрамонимиз ҳозирда бир ўғил, бир қизнинг севимли отаси.
– Ўзим 1991-йилда туғилганим ва юртимиз мустақиллиги билан тенгдош бўлганим сабабли истиқлол ғояси билан тарбияланганман ва шундай қудратли юрт фарзанди эканимдан ғурурланаман. Келажакда фарзандларим ҳам эл корига ярайдиган, Ватани ва халқи учун ёниб яшайдиган жонкуяр, фидойи инсонлар бўлиб улғайишини истайман, – дейди қаҳрамонимиз.
