Самарқандда пробасия назоратида турган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг минтақавий босқичи ўтказилди. Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари жамоалари бор куч ғайратини ишга солиб, шиддат билан ўйинларга киришди. Мусобақа ёшлар ўртасида ўзаро дўстлик ва соғлом рақобат муҳитини яратди.
Беллашувда Навоий вилояти пробасия бўлими ҳисобида турган ёшлар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, спорт мусобақасининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.
Ўз мухбиримиз, Самарқанд вилояти.
