Фарғона вилоятида пробасия ҳисобида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ҳамда бепул тибий ёрдам кўрсатиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Яқинда Фурқат туман ИИБ ҳамда туман прокуратураси ташаббуси билан, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида пробасия ҳисобида жазо ўтаётган 27 нафар маҳкум бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, бундай шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбат ҳам ташкил этилди.
Ёзёвон туманида ҳам худди шундай тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, назоратдаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш, соғликларини тиклашга кўмаклашилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
