Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари ҳамкорлигида вилоятдаги айрим метан газ ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганишлар ўтказилди. Жумладан, “Дилдора” Мчжнинг Вобкент туманидаги 2 та, “Осиё Бухоро газ”, “Норбоев Шерзод Юнусович” ва “Грант газ сервис” Мчжларнинг Бухоро шаҳридаги, “Реал химик” Мчжнинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчалари ўрганилди. Ўрганишлар давомида “Дилдора” ва “Осиё Бухоро газ” Мчжларга қарашли 3 та шохобчада газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланди. Бунинг оқибатида “Дилдора” Мчжга қарашли 2 та шахобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда “Осиё Бухоро газ” Мчжга қарашли шахобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинган.

         Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                         Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.