Оқолтин туманидаги Тошкент, Янги ҳаёт ва Мустақиллик маҳаллаларидаги инфратузилмани яхшилаш мақсадида туман ИИБ бошлиғи Жасур Шерқулов раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилган эди. Шу кунларда ушбу гуруҳ томонидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қисқа фурсат ичида 25 та юк машинасида шағал келтирилиб, ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 16 дона темир-бетон таянчлар, 100 ква қувватга эга бўлган трансформатор ўрнатилиб, 4 км узунликдаги 0,4 квли ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. "Оқолтинтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан 250 та хонадонга янги маиший газ баллонлари тарқатилди. Шунингдек, Янги ҳаёт маҳалласининг Суғдиёна кўчасига ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Маҳаллаларда ободлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
