Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг вилоят бўлими масъул ходимлари ҳудудларда “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида тарғибот тадбирларини амалга оширишмоқда.

Урганч шаҳри ҳудудидаги меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда ўтказилаётган мазкур тадбирларда одам савдосининг оғир оқибатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар бериляпти. Шунингдек, тарғибот тадбирларида аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий билимини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда мавзуга оид турли видеороликлар намойиш этиляпти.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.