“Оғу”нинг захри ёмон. У ўз вақтида бартараф этилмаса, оқибати аянчли тугаши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган “Заҳри қотил” савдоси билан шуғулланётганлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланмоқда.
Жумладан, Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган "Диагностика маркази" олдида осойишталик посбонлари 1994-йилда туғилган И.Н.ни тўхтатиб, холислар иштирокида текшириб кўришганида, унинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилади.
Тошкент шаҳар ИИББ Экмнинг хулосасига кўра у 19,9 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
