Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПХ бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида бўлишди.
Меҳмонлар дастлаб Абу Райҳон Беруний ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. Шундан сўнг буюк олим туғилиб ўсган юртда ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
«Оҳангарон тажрибаси»ни кенг тарғиб қилиш, жамиятда юз бераётган ҳодисалар, шу жумладан, хотин-қизлар ўртасида учраётган турли хил салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган ҳамда низоли оилалар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган ташриф давомида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПБ маъсул ходимлари, бошқа мутассади ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари ўзаро тажриба алмашдилар. Салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.
Хурзада РЕЙМҚУЛОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.
