Жорий йилнинг 5-апрел куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Н.М. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс 4 апрел куни унга тегишли банк картасидан жами 5 миллион 50 минг сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаронинг пулини ечиб олган номаълум шахсни топиш чоралари кўрилди, дея хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Чироқчи туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро И.О. содир этганлиги аниқланди. У “Ипотека мобиле” мобил иловасидан фойдаланиб, фуқаро Н.М.ни чув туширган экан. И.О. у билан телеграм гуруҳида онлайн кредит бериш ҳақида ёзишмалар олиб ориб, жабрланувчининг банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пулларини ечиб олганлиги маълум бўлди.
Ўз мухбиримиз.
