Маёр Тойиров Аброр Зарипбоевич 1984-йилда Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғида туғилган. 2007-йил Урганч давлат университетининг кимё-технология факулътетини тамомлаган. 2012 йил Боғот тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида фаолиятини бошлаган. 2017-йилдан эса, Боғот тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти лавозимида хизмат қилмоқда. 

  У жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 158 маротаба тергов ҳаракатларида, 494 маротаба тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этган. Шунингдек, 105 маротаба ҳодиса жойини кўздан кечириб, 23 та эксперт-тадқиқот ишларини амалга оширган. Содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган 71 та қўл-бармоқ изларини аниқлаб, 3 та жиноятнинг “иссиқ изида” фош этилишига ўз ҳиссасини қўшган.

  Лавҳамиз қаҳрамони зиммасига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиб, туман ҳудудида ўтказилаётган профилактик тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. У жамоат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изида” фош этишдаги фаол иштироки учун вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан бир неча бор рағбатлантирилган. 

Маёр Аброр Тойиров 25-октабр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан “Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

  Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашдек, шарафли касбда сидқидилдан хизмат қилаётган бундай жонкуяр ходимларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.