Шу йилнинг 13 январ куни Фарғона шаҳрининг Шифокорлар кўчасида жойлашган савдо дўконида ўғрилик содир бўлди.

Дўкон эгаси М.А. ички ишлар органига мурожаат қилиб, номаълум шахс 300 минг сўмлик парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни С.Ф. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.