Жиззах вилояти ИИБ ЖЦБ ходимлари Жиззах шаҳридаги “Эскишаҳар” деҳқон бозорида ўрта умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси қўшни давлатда ишлаб чиқарилган, мамлакатимизда сотиш қонунан тақиқланган 600 дона пиротехника воситасини ўзи билан бирга олиб юрганлигини аниқладилар. Шароф Рашидов туманининг “Қўшкўприк” маҳалласида яшовчи болага нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқий ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
