Нурафшон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Ботиржон Холматов дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири – «Университй Cоллеге Лондон»нинг тўлиқ грантини қўлга киритиб, ўқишга қабул қилинди. Мазкур нуфузли олийгоҳ дунё­нинг энг кучли университетлари ўнталигига кириб, ҚС халқаро рейтингида фахрли 9-ўринни эгаллайди.

Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яра­тиш, юқори интеллектуал салоҳиятли ёш авлодни тарбия­лаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 

Фарзандларнинг муваффақиятида, шубҳасиз, оила­нинг ўрни беқиёс. Хусусан, Ботиржоннинг ушбу улкан ютуғида ҳам унга тўғри йўл кўрсатган, зарур шароитларни яратиб берган ва қўллаб-қувватлаган ота-онасининг ҳиссаси катта, албатта. 

Унинг отаси – ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти муҳим топшириқлар бўйича инспектори, маёр Шуҳрат Абдушукуров. 

Юрт осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳамкасбимиз хизматдаги қатъий интизом ва Ватанга садоқат туйғуларини фарзандига ҳам сингдира олган. Унинг хонадонидаги соғлом муҳит, тартиб ва билим олишга интилиш юксак натижа билан бўй кўрсатди. Ота касбининг шарафи ўғилнинг илм майдонидаги матонати билан уйғунлашди.

Ўнлаб Нобел мукофоти совриндорларини, таниқли давлат арбобларини етиштирган ушбу олий ўқув юртида таҳсил олиш миллионлаб ёшлар­нинг орзусидир. Қувонарлиси, университет ўзбек йигити­нинг иқтидори ва салоҳиятини юқори баҳолаб, унга тўлиқ молиявий имконият – 

180 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратди.

Ботиржон Холматовнинг ютуғи йиллар давомида тўпланган мустаҳкам билим маҳсулидир. У халқаро миқёсда тан олинган имтиҳонларда ҳайратланарли натижаларни қайд этган. 

– САТ (Академик баҳолаш тести) бўйича – 1580 балл. АҚШ ва Европанинг энг нуфузли олий­гоҳларига ўқишга киришда қўлланиладиган ушбу тестда 

1600 мак­симал балдан 

1580 балл тўплаш – дунё миқёсидаги энг кучли 

1 фоизлик кўрсаткич демакдир. 

Президент мактабидаги илғор таълим тизими, хорижлик ва маҳаллий педагогларнинг ўгитлари ҳамда изланишлар Ботиржоннинг ютуқларида мустаҳкам пойдевор бўлди. 

Ботиржон Холматов ўз тенгдошларига мақсад сари қатъий интилиш орзулар уша­лишига замин бўлишини амалда исботлади. Бу – Янги Ўзбекистоннинг чинакам ишончи, таянчи ва порлоқ истиқболи бўлмиш янги авлод вакилларининг, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшлари­мизнинг навбатдаги улкан ютуғидир.


Аброр ПОЁНОВ,

катта сержант.