Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиб, фаолият самарадорлигини тубдан оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-ноябрдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ҳам бир қатор режали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2022-2023-ўқув йили учун ҳудудларда профилактика инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденсия соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига ўқишга кириши учун тавсиянома бериладиган ходимларни аниқлаш мақсадида Давлат тест маркази томонидан Бухоро шаҳрида Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари Ички ишлар бошқармаларида ҳамда Қорақалпоғизтон Республикаси Ички ишлар вазирлигида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари махсус тест синовларидан ўтказилди.
Таъкидлаш жоижки, ушбу ислоҳотлар ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашга муҳим замин яратади.
Ш. ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
