ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи томонидан 35-сонли манзил-колония ходимлари билан “Психологик омиллар, стресс ва саломатлик” мавзусида якка тартибда профилактик суҳбат ўтказилди.
Профилактик суҳбатларда ходимларда иш пайтида руҳий зўриқиш қандай пайдо бўлиши, саломатлик ва ҳаёт учун хавфи ҳамда қандай оқибатларга олиб келиши тушунтирилди. Стресс ишда ёки бошқа жойда ўзаро объэктив, субъэктив ёки иккаласи ҳам “шахснинг атроф-муҳитга мос келмаслиги” туфайли юзага келиши бўйича тушунчалар берилиб, бундай ҳолатлардан чиқиш усуллари ўргатилди.
Шаҳзод ЎРИНОВ,
катта лейтенант.
