Миллий гвардия, фавқулотда вазиятлар, халқ таълими ва касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Наманган вилояти бошқармалари психологлари ҳамда ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчилари иштирокида ана шу мавзуда семинар ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчилар психология соҳасида кенг учраётган муаммолар юзасидан сўз юритдилар. Айниқса, ёшлар орасида иш мобайнида юзага келаётган стресс ҳолатларининг ечимига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, ташкилот ва идора психологлари шахсни аҳлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш, уларга самарали психологик ёрдам кўрсатиш, соҳада замонавий илмий метод ва методикалардан фойдаланиш юзасидан ўз билим ва малакаларини оширдилар.
Тадбир давомида, вилоят ташкилот ва идоралари орасида психология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, келажакда етук ва муносиб мутахассисларни “Лидер психологлар” жамоасига танлаб олиш юзасидан танлов ўтказилди. Унда номзодларнинг кенг тафаккури, дунёқарашини ўрганиш юзасидан иншо, “Тараққиёт стратегияси” юзасидан тест саволлари олинди.
Тадбир якунида ўз касб-маҳоратини кўрсатиб, фаол иштирок этган психологлар бошқарма раҳбариятининг ташаккурномалари билан тақдирланди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
