Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Самарқанд вилояти ҳокими, Ички ишлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда республика Халқ банки мутасадди раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов фаол ёшларга тенгдошларига ҳам етказишлари зарур бўлган маълумотларни айтиб ўтди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида ишлайдиган фуқаро қаэрда рўйхатда туришидан қатъий назар кўҳна шаҳардан субсидия асосида уй олиши мумкинлиги, собиқ "Темурбеклар мактаби"да 450 кишига касб-ҳунар ўргатиш маркази иш бошлашини маълум қилди. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада меҳнат инспектори штати жорий қилинишини ҳам таъкидлади. Самарқанд шаҳрида хостел типидаги талабалар ётоқхоналари қурилиши ва ушбу хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда қуриладиган объэктлар таътил даврида сайёҳларга хизмат кўрсатишини айтиб ўтди.

Эътиборлиси, янги қурилаётган кўп қаватли уйларни кредитга олишда 15 фоиз бошланғич бадал тўланади. Бунинг 10 фоизи субсидия асосида берилади. Демак, фуқаро бошланғич бадалнинг 5 фоизини тўлаши керак, холос.

Баҳс-мунозараларга бой ўтган тадбирда иштирок этганлар қадим ва навқирон шаҳарда юртдошларимиз учун яратилаётган янги имкониятлардан бохабар бўлишди.

Замира БОЛТАЭВА, 

“На посту” мухбири. 

Самарқанд вилояти.