Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида шахсий таркибнинг касбий маҳорати ҳамда ҳуқуқий билимини оширишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда бошқарма шахсий таркиби ҳамда ҳудудий бўлим ва бўлинмалар ходимлари иштирок этди. Тадбирни Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, маёр А.Абдираҳманов очиб, “Ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берди. 

Тадбирда ИИВ Транспорт ва Туризм объэктларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.