Хонқалик О.П. фирибгарлик жиноятини содир қилиб, ички ишлар органлари ходимларидан яширинишни маъқул кўрди. Шундан сўнг бу кимсага нисбатан қидирув эълон қилинди. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қонунбузар О.П. Урганч шаҳар ҳудудида ушланиб, тергов органига топширилди. 

Шунингдек, ўғирлик жиноятини содир қилган янгиариқлик У.Б. ҳам қилғиликни қилди-ю, жазодан қутулиб қолмоқчи бўлди. Афсуски унинг бу “режа”си ҳам амалга ошмади. Чунки ички ишлар органлари ходимлари уни Урганч шаҳар ҳудудида қўлга олиб, тергов жараёнида иштирок этишини таъминлади.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.