Куни кеча ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий шаҳрида жойлашган 7532-ҳарбий қисмда ўзининг йигитлик бурчини ўташ учун келган ёш аскарларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Айни пайтда хизмат сафари билан шу ерда бўлиб турган Қоровул қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Ф. Эргашев муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди. У келажагимиз эгаларига ҳарбий хизматни ўташ ва аскарлар учун кўзда тутилган имтиёзлар тўғрисида атрофлича тушунчалар берди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича масъулларга уларни она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида камол топтириш ҳамда ўтказиладиган барча машғулотларни сифатли ташкиллаштириш бўйича ўзининг тавсияларини ҳам бериб ўтди. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.