ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари навбатдаги рейд тадбирларининг бирида қонунбузилиш ҳолатини аниқлашди. 

Гап шундаки, темир йўл депоси яқинида истиқомат қилувчи 28 ёшли фуқаро 67 дона жами 4 млн сўмлик темир йўл релсини мустаҳкамловчи қисмларини мотоциклига юклаб кетаётган эди. Мазкур ҳудуддда хизмат олиб бораётган ҲПБ катта инспектори, катта лейтенант Асқар Тиллаевнинг сергаклиги туфайли қонунбузар қўлга олинди. Унга нисбатан қонунда белгиланган жазо чораси тайинланди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.