Кун қаҳрамони
1992 йили Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида туғилган. 2016 йили Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техник билим юртини тамомлаган.
Ички ишлар сафидаги илк фаолиятини Қорақалпоғистон ИИВ 71-махсуслаштирилган жазони ижро этиш колониясининг тезкор вакили бўлиб бошлаган. Сўнгра 19-сон махсуслаштирилган ЖИЭМ колониясининг тезкор вакили сифатида давом эттирган.
2020 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Хўжайли бекатида бўлинмаси жиноят қидирув гуруҳи катта тезкор вакили сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Капитан Б.Қутлимуратов томонидан жорий йил давомида 4 та жиноий ҳолат ва 3 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Хусусан, шу йил апрел ойида Ш.А. исмли фуқаро қонунга хилоф равишда валюта олди-соттиси билан шуғулланаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этаётган бир пайтда фуқаро Ш.А. ўзининг бир йил илгари худи шу тарздаги қонунбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганини, бу сафар жиноий жавобгарликка тортилиб кетишини Б.Қутлимуратовга айтиб, тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал этишда ёрдам беришини сўрайди. Эвазига эса 1 млн. сўм пул беришни таклиф этади.
Ўз навбатида капитан Б.Қутлимуратов бу ҳақида тегишли жойларга хабар бериб, унинг асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинади.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Постда» мухбири.
