Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” бошлангани муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ойликни намунали ўтказиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ойлик давомида ходимларнинг касбий тайёргарлиги, жанговар шайлиги, билим ва кўникмаларини ошириш, шу мақсадда интеллектуал ўйинлар, маҳорат дарслари ташкил этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди. 

Шунингдек, Кармана тумани ИИБ ходимлари иштирокида жанговар шайлик, оммавий тартибсизликларнинг олдини олишга доир ўқув машғулотлари ҳамда махсус-тактик қўмондонлик йиғинлари ташкил этилди. Мутахассислар томонидан ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.