Пешку тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.И. бир фуқарони алдаб, унга тегишли бўлган 1980-йилда ишлаб чиқарилган “Мерседес-Бенс” русумли автотранспорт воситасига ўрнатиш мумкин бўлмасада, ваколатли танишлари орқали суюлтирилган газ ускунаси ўрнатишга тегишли рухсатномани олиб бермоқчи бўлиб, бунинг учун 750 Ақш доллари талаб қилди. Департаментнинг Қоровулбозор ҳамда Шофиркон туманлари бўлими ва Дххнинг Ромитан туманлараро бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.И. талаб қилинган пулнинг 700 Ақш долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
