Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.У. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзи ишлайдиган Самарқандқудуқ сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласидан бозор нархи 4 миллион сўмлик 2 бош оти ўғирланганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят “Самарқандқудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.А. ҳамда “Яхтанлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Э. томонидан содир этилгани аниқланди. Шунингдек, ушбу шахсларнинг Самарқандқудуқ сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласидан Дўстлик туманининг “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Х.га тегишли қиймати 6 миллион 200 минг сўмлик бир бош отни гум қилганликлари аён бўлди. Айбланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.