Тунги рейд
Самарқанд вилоят ҳамда шаҳар прокуратураси ва Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида жойлашган интернет клублари ва компютер ўйин хоналарида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, тунги рейдлар ташкил этилди.
Вилояти ИИБ Ахборот хизмати рейдлар давомида, Самарқанд шаҳардаги 31 та интернет клублари ва компютер ўйинлари хоналарида текширувлар ўтказилиб, тунги вақтда назорациз ва қаровсиз юрган 17 нафар вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мжткнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан, аниқланган компютер хоналари эгаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мжткнинг 1882-моддаси (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилгани ҳақида хабар қилди.
Шунингдек, тадбир жараёнида жиноят ва хуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилган.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
