Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев томонидан Фурқат туманида ўтказилган оммавий сайёр қабул кўплаб мурожаатларнинг жойида ечим топишига хизмат қилди.
Қабул давомида 31 нафар фуқаро 33 та масала бўйича мурожаат қилишди. Эътиборлиси, ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди, айрим мурожаатлар ижроси муайян вақт талаб қилганлиги сабабли тегишли масъулларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Мурожаат қилган фуқаролар ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, санаторияга йўлланма ажратиш, даволаниш учун ордер, моддий ёрдам пули ва кредит олиш масалаларида, жазодан шартли озод қилиш, доимий ишга жойлаштириш, субсидия асосида тикув машинаси олиш юзасидан сектор бошлиғидан кўмак сўради.
Шу куни сектор раҳбари ёшлар билан ҳам учрашди. Уларга биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ИД-карталарни тантанали равишда топшириб, бадиий китоблар совға қилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
