“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири доирасида “хонадонбай” тизими асосида Шаҳрисабз тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ва ХҚМБ катта инспектори томонидан бириктирилган маъмурий ҳудудларда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида бир қатор тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чоралари кўрилди. Бу жараёнда мутасадди идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда зўравонликдан жабрланган фуқаролар, оила-турмуш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактик ишлар амалга оширилди.

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.