Ана шу шиор остида Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлимига бириктирилган контингент ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу иш Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг эндокринолог, жарроҳ, терапевт, невролог, уролог, рентгенолог, отоларинголог мутахассислари ҳамда УТТ шифокори томонидан амалга оширилди.
Икки кун давом этган мазкур тадбир давомида 663 киши тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларнинг 42 нафарига стационар шароитда, 320 нафарига амбулатор, 16 нафарига санаторий-курорт шароитда даво муолажаларини олиш тавсия этилди. Шунингдек, 11 нафар фахрийнинг яшаш жойларига борилиб, муолажалар қилинди. Бундан ташқари Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлими шифокорларининг билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида ўқув ташкил этилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
