Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят Иибда ташкил этилган байрам тадбирида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва фахрийлар иштирок этди.
Даставвал бошқарма бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг юрт посбонларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, соҳа ходимларига ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Тадбир тантанали тақдирлаш маросимига уланиб кетди. Президентимиз фармонига кўра, “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари, полковник Дилмурод Худжақуловнинг ютуқлари эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди. Шу билан бирга, Ички ишлар вазири ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тақдирланган ходимлар ва соҳа фахрийларига турли даражадаги мукофотлар тантанали равишда тақдим қилинди. Шунингдек, ички ишлар органларида узоқ йиллар ишлаб, бугун кексалик гаштини сураётган 80 ёшдан ошган 30 нафар фахрий бошқармага таклиф қилиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди ва байрам совғалари тортиқ этилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
