Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида ҳам байрам тадбири ташкил этилди.

Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, фахрийлар иштирок этди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов кириш сўзи очиб, Ички ишлар вазирининг юрт посбонларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, соҳа ходимларига ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Тадбир тантанали тақдирлаш маросимига уланиб кетди. Байрам муносабати билан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус ҳарбий унвонлар тақдим этилди.

Шу билан бирга Ички ишлар вазири ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тақдирланган ходимлар ҳамда соҳа фахрийларига кўкрак нишонлари, ташаккурномалар ва турли даражадаги мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Бошқарма бошлиғи юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган ва барча тақдирланган ходимларни самимий қутлаб, келгусида янада самарали хизмат қилишга, Давлатимиз раҳбари ва халқимиз билдираётган юксак ишончни оқлашга чақирди.

Тадбир давомида тақдирланган ходимлар ҳам сўзга чиқди. Улар кўрсатилган эътибор ва эҳтиром учун ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.