Наманган муҳандислик-қурилиш институти Транспорт факултетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди. Унда институт профилактика инспектори ҳамда патрул-пост хизмати ходимлари иштирок этиб, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир давомида жиноятчиликнинг салбий оқибатлари, ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларга қарши курашиш йўллари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Мавзуга оид буклетлар тарқатилиб, талабалар ўз ҳуқуқий билимларини янада ошириш имконига эга бўлдилар. 

Ўз мухбиримиз, 

Наманган вилояти.