МАШҲУРЛАР ҲАЁТИ
Жо Байден айни пайтда 78 ёшда ва у Ақшнинг энг кекса президенти. Аслида, Байденда олдин ҳам АҚШ раҳбари сифатида сайланиш имконияти бўлган. Бироқ тақдирнинг турли зарбалари бунга изн бермаган...
Жозеф (Жо) Байден (тўлиқ исми Жозеф Робинет Байден) 1942 йил 20 ноябрда Ақшнинг Пенсилвания штати, Скрантон шаҳрида туғилган. 1952 йилда у оиласи билан Делавер штатига кўчиб ўтган.
1965 йилда Делавер университетининг тарих ва сиёсий фанлар бўйича бакалавр даражасини тамомлаган. 1968 йилда Ню-Ёрк штатидаги Сиракуза университети юридик факултетини юридик фанлари доктори даражасида тугатган. 1969-1972 йилларда у Делавер штатида Уилмингтон шаҳридаги жамоат ҳимоячиси идорасида адвокат бўлиб ишлаган. Кейин ўзининг юридик фирмасини ташкил қилган.
1972 йилда Байден тажрибали республикачи Жеймс Калеб Боггс билан Делавер штатидан сенаторликка даъвогарлик қилаётган пайт эди. Сайловолди буджетининг жуда камлигига қарамай, у сайловларда ғолиб чиқади. Бироқ орадан бир неча ҳафта ўтгач ёш сиёсатчининг ҳаётини абадий ўзгартирган фожиа юз берди: унинг рафиқаси Нелиа ва бир ёшли қизи Наоми автоҳалокатда ҳалок бўлди. Ўғиллари Бо ва Хантер жиддий жароҳат олди.
Аввалига Байден сенаторликдан кетмоқчи бўлади. Аммо у ўғиллари ётган касалхонада сенаторлик қасамёдини қабул қилади. Ёш сенатор ҳар куни Делавердан Вашингтонга, Вашингтондан Делаверга поездда қатнайди. Кейин Байден ҳозирги рафиқаси Жил Жейкобсга уйланган. Уларнинг бир қизи (Эшли Байден) бор.
1988 йилда Байденга мия томирлари аневризмаси ташхиси қўйилиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ҳамда шошилинч операция қилинган. Орадан етти ой ўтгач у Сенатга қайтишга муваффақ бўлди.
Ҳаётнинг оғир синовлари Байденни таъқиб қилишда давом этди. 2015 йилда у президент Барака Обама маъмуриятида вице-президенти бўлиб ишлаган вақтда тўнғич ўғли Бо Байден мия саратонидан вафот этади. Ушбу айрилиқ сабаб Байден 2016 йилги президентлик сайловларида номзодини қўйиш фикридан қайтган.
Мадина Қаҳҳорова тайёрлади.
