Фарғона вилоятининг Риштон тумани Иибда “Интизом ойлиги” самарали ташкил этиляпти. Мазкур ойлик ҳамда “Маънавият маршрутлари” лойиҳаси доирасида бўлимнинг бир гуруҳ ходимлари туман ҳудудида жойлашган “Хўжа Рушноий” зиёратгоҳи ҳамда Халқаро кулолчилик марказига саёҳат қилдилар.
ХИХ аср маъморчилигига оид “Хўжа Рушноий” зиёратгоҳи ходимларга маънавий руҳий сокинлар ҳадя этган бўлса, Халқаро кулолчилик марказидаги устахоналар, кўргазмалар, қўл меҳнати билан ясалган санъат асарлари бир олам таассурот улашди.
Осоийшталик посбонлари марказдаги устахонларга кириб, кулолларнинг иш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.
Абдувосит СИДИҚОВ,
Ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
