Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан, жорий йил 10 июндан 10 июнга қадар мамлакатимиз ички ишлар органларида “Интизом ойлиги”ни ўтказилмоқда. “Интизом ойлиги” режасига кўра, Қашқадарё вилояти Иибда соҳавий хизматлар ходимлари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаэв барча ички ишлар органларида тартиб-интизом ва қонунийликка оғишмай риоя этиш, шахсий таркиб ўртасида ички тартиб-интизом ва кундалик идоравий назоратни кучайтириш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, ходимлар ўртасида бепарволик муҳитига барҳам бериш учун ўзини ўзи профилактика қилиш тизимини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади. Хизмат жараёнида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, коррупсияга қарши муросасиз бўлиш, ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилиш ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасидаги ишлар кўламини ошириш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди.
Йиғилишда ИИВ ММИ ва КБТХ катта инспектори, маёр Ф.Норқулов қатнашди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Ростда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
