Қашқадрё вилояти ИИБ ЖХХ Йҳхбда “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ва бошқарма ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳамда Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети талаба ёшлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жамиятда юриш-туриш қоидалари ҳамда қонунчилик соҳаси, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида тушунчалар берилди.
