Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Шерзод Шерматов фуқаролар учун қабул ўтказди. Бу жараёнда 9 кишининг мурожаати тингланиб, 5 нафар фуқаро томонидан кўтарилган масала ижобий ҳал қилинди. 1 нафар фуқаронинг муаммосини ҳал қилиш учун масъулларга топшириқлар берилди. 3 кишига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.