Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари фаолиятида ҳам криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ахборот технологияларидан самарали фойдаланилмоқда. Бунда алоқа коммуникациялари ва ахборот узатиш тузилмаларининг шиша-толали алоқа тармоқларига ўтилганлиги тезкорликни таъминлашда қўл келмоқда. Хусусан, рақамли телефон, видео интернет тармоғи, рақамли, модемли телефон тармоқлари, ГСМ уяли алоқа каналлари ҳамда ултра-қисқа тўлқинли радио тармоқлари тезкорликда ишламоқда.
Вилоят ҳудудида «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз шаҳар», «102» ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати», «Обод ва хавфсиз маҳалла», «Хавфсиз ҳудуд», «Хавфсиз транспорт» аппарат-дастурий комплекс лойиҳалари амалга оширилиб, шаҳар-туман Иибларига инновацион ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда. Жумладан, Ички ишлар бошқармаси, шаҳар-туман ИИБ навбатчилик қисмлари, ҲПБ, Тергов бўлими, ЖҚБ, Т ва ЭҚКБ ҳамда ҳисоб қайд этиш гуруҳлари Иивнинг корпоратив тармоғига уланиб, «Маъмурий жазога тортилган шахсларнинг ягона маълумотлар базаси» ёрдамида шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилганлигини текшириш, «АИБ-Ўзбекистон» маълумотлар базаси, «Электрон почта», «Жиноят ҳуқуқий статистика», «Э-материал» электрон базалари ва ички ишлар органларига олиб келинган фуқароларнинг ўз вақтида шахсини аниқлаш учун ўрнатилган «Паспорт-Виза» ААТМ ахборот тизими орқали тегишли сўровномаларни тўғридан-тўғри текшириш йўлга қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021-йил 11-февралда тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг суд жараёнларида масофадан туриб иштирок этишини таъминлаш юзасидан вилоят ҳудудидаги 768 та ҳуқуқ-тартибот масканига «Темобиле» видеоконференсалоқа дастурлари ўрнатилди.
Иивнинг тегишли фармойиши ва буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ қуйи тизимидаги шаҳар-туман ИИБ (ИИОФМБ)ларида жами 25 та Алоҳида махсус хона ташкил этилган бўлиб, барчасида кузатув камералари ўрнатилди. Ҳозирда улардан 19 тасининг кузатув камералари вилоят Навбатчилик қисмига ҳамда Иивнинг Ситуацион марказига интеграция қилинди.
Жасур ТЎРАЕВ,
маёр.
Қашқадарё вилояти.
